БПТ ҳисобот йиғилишида 15 нафар халқ таълими ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди

21.02.2022, 17:22

БПТ ҳисобот йиғилишида 15 нафар халқ таълими ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди

O‘zLiDeP Кармана туман бўлими ҳузурида фаолият юритаётган туман ХТБга  қарашли 17-сонли умумтаълим мактабининг 35 нафар устозларини ўзида бириктирган “Ойбек МФЙ” номли бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида қуйи бўғиннинг 2021 йилдаги фаолияти кўриб чиқилиб, 2022 йилдаги иш режаси ҳам тасдиқлаб олинди.

–Партиянинг жамиятдаги нуфузини ошириш учун қуйи бўғин етакчиси сиёсий жиҳатдан етук, комил ва замон билан ҳамнафас бўлишлари керак. Шу мақсадда жойларда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида БПТ раислигига электоратимиз манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилишга қодир, таянч бўғин сафига янги аъзоларни жалб қила оладиган фаол ва ташаббускор етакчиларни сайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришда уларга партиявий услубий қўлланмаларни ўз вақтида билан таъминлаш, маҳаллий кенгашдаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари билан доимий ҳамкорликни кучайтириш масаласи ҳам эътиборимиздан бир сония бўлсада четда қолмаслиги лозим? - дейди O‘zLiDeP Кармана туман бўлими аппарат раҳбари Я.Худойбердиев.

Ўтказилган ҳисобот сайлов йиғилишида кун тартибидаги барча масалалар муҳокама этилди. Бошланғич партия ташкилотининг 2021 йил давомидаги фаолияти қониқарли топилиб, қуйи бўғин етакчилигига Д.Икромова номзоди қайта сайланди.

Тадбир сўнгида партия сафига янгидан қабул қилинган 15 нафар аъзоларга партия аъзолик гувоҳномалари ва аъзолик билетлари берилди. 

Б.Қўчқоров,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

бўлими мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    439
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+