Амударёлик ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилинди

22.02.2022, 15:07

Амударёлик ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилинди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Амударё туманига ташрифи давомида “Ўрта қалъа” овул фуқаролар йиғинида бўлди. У ерда фермер ва деҳқон хўжалигини ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишлар билан яқиндан танишди. 

Давлатимиз раҳбари ҳоким ёрдамчиларига жуда катта масъулият юклаган. Яъни ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ўз маҳалласида  биттадан  иш ўрни  яратиш кераклиги, ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни  етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозим.

Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш,  иш ўрни яратиш,  камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.

Партия етакчиси маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан юзма-юз мулоқот қилар экан, унинг маҳалла ҳудудини ривожлантириш борасидаги таклиф ва фикрлари билан ҳам ўртоқлашди. 

Маълумот ўрнида “Ўрта қалъа” овул фуқаролар йиғинида  хонадонлар сони 801 та, оилалар сони эса 1 минг 264 тани ташкил этиб, 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.  

Спикер ўринбосари туманга ташрифи давомида туман ҳокимияти мажлислар залида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилди.

Учрашувда Актам Хаитов ҳоким ёрдамчилари Президентнинг  маҳалладаги  вакили  бўлиб, сизларга  жуда катта маъсулият  юклаганлиги,  эндиликда ҳоким ёрдамчилари, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун  имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланиш, қолаверса Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш  жамғармаси  тўғрисидаги  низом тасдиқланганлигини таъкидлаб ўтди.

Мулоқот давомида ҳоким ёрдамчиларининг бир гуруҳи партия  аъзолигига қабул қилинди ва партия гувоҳномалари топширилди.

Маълумот ўрнида бугунги кунда Амударё туманидаги маҳаллаларда   фаолият олиб бораётган  49 нафар ҳоким ёрдамчиларининг 39 нафари партия сафига қабул қилинган.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    448
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+