Депутатлар аралашуви билан “Деҳқонобод” ва “Варқ” маҳалласида газ босими кўтарилди
22.02.2022, 17:33
Кармана тумани “Деҳқонобод” ва “Варқ” маҳалласи аҳолиси шу кунларда ҳудудда табиий газ босимининг пастлиги, хусусан тунги вақтда бу масала муаммога айланаётгани хусусида юқори ташкилотларга бир неча бор мурожаат этишди.
Куни кеча халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати С.Бозорова ҳамда халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутати О.Аслонов ўзлари сайланган маҳаллалар ҳудудида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.
Мулоқот давомида аҳоли табиий газ босимининг пастлиги, натижада нафақадагилар, айниқса, ёш болали оилалар қийналиб қолаётганини баён қилишди.
Депутатлар бу масалани шу жойнинг ўзида ҳал этиш учун “Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиалига мурожаат этишиб, мутасадди ташкилот раҳбарини маҳалла биносида, газдан қийналган икки маҳалла аъзолари билан юзлаштиришди.
“Деҳқонобод” ва “Варқ” маҳаллаларидаги газ билан боғлиқ муаммо дарҳол назоратга олиниб, депутатлар аралашуви билан ижобий ҳал этилди.
М.Пирнафасова,
O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши
жамоатчилик билан алоқалар ва
мафкуравий ишлар бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
Фикрингизни қолдиринг