260 нафар партия фаоллари бирлашган қуйи бўғин фаолияти сарҳисоб қилинди
23.02.2022, 17:31
O'zLiDeP Фарғона вилояти ва туман-шаҳар Кенгашлари томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор йўналишлар ва уни халқимизга етказишга бағишланган тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири O'zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб ўтди.
Тараққиёт стратегияси келгуси беш йилда мамлакат тараққиётини тўлақонли таъминлаб беришга қаратилгани, барча мақсадлар бугунги глобаллашув жараёнида Янги Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган роли ва ўрнини ошириш, халқ фаровонлиги, тинчлиги ҳамда мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилганлигини алоҳида таъкидладилар.
Шу куни “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ қошида ташкил этилган Бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ҳам ўтказилди. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, 2003 йилда ташкил топган қуйи бўғинда бугунги кунда 260 нафар ҳайрихоҳлар бирлашган. Ўткан 2021 йилда 50 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар партия сафига қабул қилинган.
Ҳисобот-сайлов конференциясида қуйи бўғин фаолиятини янада жонлантириш борасида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, иштирокчиларнинг қўллаб-қувватлаши билан бошланғич партия ташкилоти раислигига Ферузахон Болтабоева сайланди.
Тадбирда ташкилотнинг бир гуруҳ ишчилари партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари, партия фаоллари ҳам эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши
матбуот котиби.
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг