Ҳисобот-сайлов йиғилишларда БПТ фаолияти танқидий-таҳлил муҳокама қилинмоқда

23.02.2022, 17:33

Ҳисобот-сайлов йиғилишларда БПТ фаолияти танқидий-таҳлил муҳокама қилинмоқда

Жойлардаги бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари қизғин паллага кирган. Боғот туманида ҳам 80 та БПТ мавжуд бўлиб,  6200 нафар аъзоларни партия сафига бирлаштирган.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Боғот туман бўлими таркибидаги бошланғич партия ташкилоти 2016 йилда 16 нафар партияга ҳайриҳох ходимлардан ташкил топган эди. Бугунги кунга келиб мазкур қуйи бўғинда аъзолар сони 48 нафарга етган.  Бу ерда ҳайдовчиларни тайёрлаш билан бирга турли касб-хунарларга тайёрлаш жумладан, чилангар, пайвандчи, токер каби касбларга ўқитиш ишлари ҳам олиб борилади. Ташкилотнинг ўтган йилги фаолиятига назар соладиган бўлсак 149 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ўғил қизларни имтиёзли асосда ҳайдовчиликка тайёрлаш ишларини амалга оширган.

Ҳисобот сайлов йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг  11 февраль куни ўтказилган йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Видеоселлектор йиғилишида кўтарилган долзарб вазифаларни амалга ошириш бунда мазкур ташкилотда хайдовчилик кўникмаларини ўрганаётган ёшларга сифатли таълим бериш, уларга йўлларда ҳаракатланишда ўзаро ҳурмат ва йўл қоидаларига қатъий риоя қилиш лозимлигини сингдириш  борасида ишларни самарали ташкил этиш кераклиги таъкидланди. Мазкур қуйи бўғин ҳам ушбу ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

БПТнинг ўтган даврдаги фаолияти қониқарли деб топилиб, Шоназар Раззоқов БПТ раислигига бир овоздан қайта сайланди. 

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда мазкур таянч бўғиннинг жорий йилдаги иш-режаси тасдиқлаб олинди.

Маҳмуджон Машарипов,

O'zLiDeP Боғот туман Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+