O`zLiDeP форумида 10 га яқин мутасадди ташкилотлар тадбиркорлар муаммосини назоратга олди

24.02.2022, 15:51

O`zLiDeP  форумида 10 га яқин  мутасадди ташкилотлар тадбиркорлар муаммосини назоратга олди

Ҳазорасп туман давлат хизматлари марказида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Ҳазорасп ва Тупроққалъа туман бўлимлари томонидан O`zLiDeP туман Кенгашлари билан ҳамкорликда “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ўтказилди.

Форумда партия вакиллари, туман ҳокимлиги, туман халқ қабулхонаси бўлими, тижорат банклари, солиқ, кадастр, туман қурилиш бўлими, электр, газ таъминоти ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Форумда бугунги кунда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида кенг тушунтиришлар берилди.

Тадбирда тадбиркорлар, кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар ўз муаммо ва таклифлари билан мурожаат этишди.

Жумладан, туман “Зеҳнли” МФЙ Гулистон кўчаси 80-уйда яшовчи У.Собиров  контейнер олиб тадбиркорлик қилиш учун 33 млн.сўм, тикув машинаси олиб тикувчилик қилиш учун “Ж.Мангуберди” МФЙ Нурли йўл кўчаси 69-уйда истиқомат қилувчи Ш.Якубова 32 млн.сўм, “Зиёлилар” МФЙ Ҳазорасп кўчаси 14-уйда рўйхатда турувчи М.Ахмедовалар 13 млн.сўм, “Бешта” МФЙ Нуржаҳон кўчаси 52-уйда яшовчи М.Қурязов ерга ишлов берувчи асбоб-ускунлар олиш учун 11 млн.сўм кредит олиш мақсадида қилинган мурожаати туман “Халқ банки” бўлимига бириктирилди. Шунингдек, “Шоди хуррам” МФЙ Шодлик кўчаси 96-уйда яшовчи темир эшик ва дарвозалар ясовчи якка тадбиркор А.Рўзметов фаолиятини кенгайтириш учун 225 млн.сўм, “Сулаймонқалъа” МФЙ Сулаймонқалъа кўчасида яшовчи З.Рўзметов уй қуриш ва таъмирлашда керак бўладиган асбоб-ускунлар олиш учун 28 млн.сўм кредит олиш юзасидан қилинган мурожаатлари туман “Агро банк” бўлими мутасаддиларига белгиланган тартибда ҳужжатларини топшириши кераклиги тўғрисида тушунтирилиб, банк мутасаддиларига мана шу масалаларни ўз назоратига олиши топширилди.

Мулоқот форумида кўплаб тадбиркорларнинг муаммолари тингланди. Тегишли мутасадди ташкилотлар ва депутатлар томонидан кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал қилиш бўйича қилинадиган амалий ишлар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    762
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+