Мурожаатлар жойида ҳал этилди

26.02.2022, 17:04

Мурожаатлар жойида ҳал этилди

Кейинги йилларда жойларга тушиб, сайловчилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш, одамларнинг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Натижада узоқ йиллардан буён ўз ечимини кутиб турган муаммолар ижобий ечим топа бошлади.

Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Нигора Қутлимуратованинг Ҳазорасп туманидаги “Шовот" маҳалласи аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашувлари ҳам фойдали мулоқотларга бой бўлди.

Депутат дастлаб Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги тегишли қарорининг ижросини ўрганди. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича олиб борилаётган ишлар билан қизиқди.

Учрашувлар давомида халқ вакили шу маҳаллада яшовчи Лайло Матяқубованинг хонадонида бўлиб, янги ташкил қилган иссиқхона фаолияти билан танишди.

Депутат тадбиркор билан дилдан суҳбат қилар экан, иссиқхона фаолиятини янада кенгайтириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар бериш баробарида, хонадон соҳибасининг муаммолари билан ҳам қизиқди.

Ҳазорасп тумани “Янгибозор” маҳалласида жойлашган 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида фуқаролар томонидан бир қатор мурожаатлар кўтарилди. Уларнинг салмоқли қисми шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, айримлари депутат назоратига олинди.

  • Кўрилди
    776
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+