Депутат сайловчилар билан учрашувлари давомида мактаблар фаолиятини ўрганди
28.02.2022, 15:25
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахтибай Алдамуратов Тахтакўпир туманидаги «Қаратерен» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фуқаролари, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг фаолияти билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг маҳаллада жойлашган 12-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан суҳбатлашди.
Мазкур мактаб 2020 йилда эски мактаб иморати ёнига янгидан мактаб иморати қурилиб, фойдаланишга топирилган, 220 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 210 нафар ўқувчиларга 33 нафар ўқитувчилар таълим бермоқда.
Юзма-юз мулоқот давомида халқ вакили ўз сайловчиларининг муаммо ва таклифларини тинглади.
Жумладан, «Қаратерен» МФЙ ҳудудида болалар боғчасининг йўқлиги, 12-сонли мактабда мажлислар залининг йўқлиги ва электрон доска, радио қурилмасига зарурлиги бўйича муаммолар борлиги аниқланди.
Кўтарилган муаммолар тегишли тартибда ўрганилиб, депутатлик ваколати доирасида муаммони бартараф этишга ва назоратга олишга келишиб олинди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг