Бойсунда “Миллий армиямиз – ёшлар нигоҳида” шиори остида спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақа ўтказилди

04.03.2022, 12:00

Бойсунда “Миллий армиямиз – ёшлар нигоҳида” шиори остида спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақа ўтказилди

Бугун мамлакатимизда Қуролли Кучларимизнинг жангавор шайлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини янгилаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини ҳар томонлама кучайтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Бинобарин, ҳарбий куч-қудратимизни мустаҳкамлаш, қурол-аслаҳа, ҳарбий техникалар заҳирасини яратиш ва Армиямиз куч-қудратини юксалтириш масалалари Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган беш йиллик Тараққиёт стратегиясида ҳам ўз аксини топган. Унда давлатнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини, унинг имкониятлари ва қобилиятини кучайтириш, мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш белгилаб қўйилган.

Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари жойларда сайловчилар билан учрашувлари давомида Мудофаа вазирликнинг вакиллари билан ҳамкорликда ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, комил, баркамол ва соғлом авлод бўлиб вояга етишлари учун турли учрашувлар, мусобақалар ташкил қилиб келинмоқда.

Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов Бойсун туманида сайловчилар билан учрашувлари давомида туман ёшлари иштирокида ташкил қилинган “Миллий армиямиз – ёшлар нигоҳида” шиори остидаги фестивалда қатнашди. Ушбу тадбир катта кўтаринки руҳда ташкил қилинди. Ёшлар спортнинг турли йўналишлари - тош кўтариш, арқон тортиш, миллий кураш, милтиқ ва камондан ўқ отиш, валлейбол, футбол бўйича ўзаро беллашдилар. Мақсад тумандаги ёшларни ватанпар, соғлом ва баркамол авлод бўлиб вояга етказиш, уларнинг турли ёд ғоялар таъсиридан асрашдан иборатдир.

Мусобақа ғолибларига эсталик совғалари тақдим қилинди.

Фестивал доирасида ишсиз ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси, тактик ўқув амалий семинарлар, “яшил макон” умуммиллий лойиҳасида кўчат экиш акциялари ташкил этилди.

  • Кўрилди
    852
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

dilshoda2022-03-31 15:32:51

kattakon raxmat


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+