Қашқадарёда Спикер ўринбосари томорқачилар билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини ўрганди

14.03.2022, 12:32

Қашқадарёда Спикер ўринбосари томорқачилар билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини ўрганди

Баҳорнинг серёғин ва серфайз келиши ҳар бир фуқарони қалбида иштиёқ уйғотмоқда. Чунки баҳорнинг шу лаҳзалари айни дарахт кўчатлари  экиш учун қулай палла. Фурсатни бой бермаслик, юртни обод ва гўзал масканг айлантириш мақсадида мамлакатимизда “Яшил йиллик” умуммиллий дастури ишлаб чиқилган бўлиб, бу дастур асосида жойларда катта ҳажмда иш олиб борилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарёда дастур асосида маҳаллаларда амалий семинарлар ўтказилиб, ҳар бир томорқачи билан қизғин суҳбат ва мулоқотлар ўтказилмоқда. Ишчи гуруҳи билан бирга Қашқадарёга 200 нафар водийлик боғбонлар ҳам келишди ва томорқачиларга водийда етиштирилган ярим пакана интенсив дарахт кўчатлари етиштириш сир-асрорларини ўргатмоқда.

А. Хаитов Қамаши туманидан томорқачилар Фазлиддин Раҳматов,  Собир Мўминов, Даврон Ҳазратқулов, Зулайҳо Шукурова, Нишон туманидан Чўтмурод Чориев, Хадича Менглиева, Ниёз Усанов ва Ўрол Арзиқулов фаолиятини юксак баҳолади. Аммо Нишон тумани “Пахтазор” МФЙ ҳудудида яшовчи хонадон эгаси Рашид Қиличев томорқаси қаровсиз қолдирилганини кузатиб унга танбеҳ берди. Р. Қиличев маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан огоҳлантирилди. Р. Хаитов ишнинг устида туриб, шу хонадондаги ерга ишлов берилишини кузатиб турди. Картошка уруғи келтирилиб, жўяк тортилиб, уруғ экилди.

-Нишон туманидаги Ибн Сино МФЙ ҳудудидаги Сарвар Норқуловга тегишли 25 сотих ер бир неча йиллардан буён ҳеч нарса экилмасдан келаётгани бизни жуда ажаблантирди, - дейди А. Хаитов. – Ибн Сино МФЙ ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси нега бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бермайди? Агар эгаси фойдаланмаса, бу ер ёшларга 4 сотихдан бўлиб берилса, қанчадан-қанча озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилар эди. Шу ернинг ён қўшниси 65 ёшли Ўрол бобо Арзиқуловни қаранг, томорқасини яшнатиб қўйибди. Кўкатлар, картошка, пиёз, сабзи экилган. Иссиқхонасида 18 туп лимондан мўл ҳосил олмоқда. Отахон йўлнинг нариги томонидаги қаровсиз ерларни ҳам ўзлаштириб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштираётгани ибратга лойиқдир.

Бинобарин, томорқа ҳар бир оила учун даромад манбаи ва тўкинчилигимиз асосини ташкил этади. шу боис, “Яшил йиллик” умуммиллий дастури асосида  вилоятдаги 796 та маҳаллада 16 млн. 356 минг дона  мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, шу асосда иш олиб борилмоқда.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+