O'zLiDeP депутати маҳалла ёшлари учун инновацион ўқув марказини очди

15.03.2022, 14:56

O'zLiDeP депутати маҳалла ёшлари учун инновацион ўқув марказини очди

Инновация – янгиланиш ва ривожланиш демакдир. Бу билимлар ва ғояларни маблағларга айлантирадиган, илм-фан ва тараққиёт йўлидаги ўзгаришларга етаклайдиган кучдир. Шу боис замонавий таълимда янгича инновацион услубидан фойдаланиш ва уни амалга татбиқ этиш орқали барча илм аҳли учун кенг имкониятлар эшиги очилмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати, тадбиркор Нодирбек Маликов ташаббуси билан тумандаги “Қум кўча” МФЙдаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, мактабда олган билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида  ана шундай инновацион лойиҳаларга асосланган янги “Умид” ўқув маркази ташкил этилди.

Наврўз умумхалқ байрами арафасида фойдаланишга топширилаётган мазкур ўқув марказнинг очилиш маросимида туман фахрийлари, халқ ноиблари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.

-Умидчиларнинг келажакдан умидлари катта, - дейди “Қум кўча” МФЙ раиси Сирожиддин Султонов. - Бу ўқув марказнинг очилиши ёшлар учун айни муддао бўлди. Мактабда олган билимлари мустаҳкамланади, инглиз, рус тиллари, шунингдек, ахборот технологияси ва компьютер саводхонлигига ихтисослашгани фарзандаларимизни замон талабига мос билим олишлари учун янада имконият эшигини очди.

Куй-қўшиқлар, ажойиб рақслар, кўнгилочар ўйинлар билан байрамона руҳда ўтган мазкур тадбир якунида депутат томонидан акцияда ғолиб бўлган 3 нафар ёшларга бепул билим олишлари учун сертификат топширилди.

 Дарҳақиқат, энг яхши сармоя бу билимга тикилган сармоядир.

Куннинг иккинчи ярмида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари O`zLiDeP Андижон туман Кенгаши қошидаги фахрийлар кенгаши аъзоларини, партия фаолларини, депутатларни ҳам ободонлаштиришга ҳисса қўшиш учун жамлади. Ҳашар муносабати билан маҳалла ҳудудидаги туман халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумтаълим мактаби ва ўқув марказнинг ички ва ташқи ҳудудлари бегона ўтлардан тозаланди. Кўчатлар экилиб, дарахтлар оқланди.

  • Кўрилди
    297
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+