O'zLiDeP Фахрийлар кенгаши аъзолари ҳоким ёрдамчилари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди

18.03.2022, 18:29

O'zLiDeP Фахрийлар кенгаши аъзолари ҳоким ёрдамчилари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди

O'zLiDeP Андижон туман кенгаши қошида ташкил этилган Фахрийлар Кенгаши раиси ва аъзолари, партия вилоят Кенгаши масъуллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари, тумандаги “Қум кўча” МФЙга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси иштирокида мазкур кенгаш фаолиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирни Андижон туман  Фахрийлар Кенгаши  раиси Абдуманноб Маликов кириш сўзи билан очиб, давлатимиз раҳбари раҳнамолигида мамлакатимизда инсон қадр-қиммати ва шаънини улуғлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатор амалий ислоҳотлар олиб борилаётганини, шунингдек, нуроний отахон ва онахонларни, кекса авлод вакилларини қадрлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш халқимизга хос фазилат эканлигини алоҳида таъкидлади.

-Маҳалла-кўй ишларида, тўй-ҳашамларда, жамоатчилик тадбирларида ёши улуғ инсонлар тажрибасига таяниб, уларнинг маслаҳати билан иш олиб борилади, -дейди партия фаоли, кенгаш аъзоси Аъзамжон Нурматов. Бу борадаги ислоҳотларда O`zLiDeP ҳам ташаббус кўрсатиб келмоқда. Мен ҳам ёшим улуғ бўлса-да, эзгу ғоя асосидаги мазкур ислоҳотлар тарғиботчиси эканлигимдан фахрланаман.

Давра суҳбатида сўз олганлар йилнинг номланишида ҳам  маҳаллага, нуронийларга, хотин-қизлар ва ёшларга эътиборнинг юксаклиги,  илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти, “Инсон қадри учун” деган юксак ғоя асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар орқали инсон қадрини улуғлаш, мамлакатимиздаги барча аҳоли қатламларига бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришлари йўлида имконият ва шароит яратиб беришдек эзгу ғоя амалга оширилаётгани ҳақида  тўлқинланиб ўз фикрларини баён этдилар.

Қизғин бахс-мунозарали тарзда ўтган  тадбир якунида фахрийлар партиянинг максад ва вазифалари юзасидан жойларда тарғибот- ташвиқот ишлари, шунингдек маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда жойлардаги муаммоларга ечим топишга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    707
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+