Депутатлик эшитуви: Хоразмда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда монополияга қарши курашиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

24.03.2022, 18:42

Депутатлик эшитуви: Хоразмда  экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда монополияга қарши курашиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви ўтказилди.

Унда депутатлар дастлаб ҳудудда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Хамдам Махмудовнинг ахборотини тинглашди.

Бошқарма томонидан вилоятда фаолият кўрсатаётган атмосферага чиқинди чиқарувчи 43 та корхоналарда назорат ўтказилиб, 302 та турғун манбадан 1203 та намуналар олиниб таҳлиллар ўтказилди. Шундан 4 та манбада меъёрдан ортиқ ифлосланиш ҳолатлари аниқланиб, қўшимча 52,7 млн сўмлик компенсация тўловлари ҳисобланди.

Вилоятда 255 819 та манзарали кўп йиллик дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, 233 235 та дарахтлар электрон базага киритилди, 176 686 та дарахтларга биркалар ўрнатилди.

Ўтган йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоят ҳудудига 14 миллион 490 минг дона дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган бўлиб, куз мавсумининг ўзида 5 млн 670 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган. 2022 йил баҳор мавсумида вилоят ҳудудига жами 9 млн. 056 минг дона кўчатлари экилиши белгиланган бўлиб, шундан бугунги кунга қадар 4 млн. 346 минг дона кўчатлар экилди. Ўтган йили жами 42 968 та дарахтларни кесиш бўйича 194 та аризалар ўрганилиб тегишли хулосалар берилди.

Депутатлар жойларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Шундан сўнг Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдуғаффор Салимовларнинг ахбороти тингланди. 

Бугунги кунда вилоят ҳудудида Товар ва молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг Давлат реестрига киритилган субъектлар сони 7 тани, маҳсулот (иш, хизмат)лар сони эса 6 тани ташкил қилди.

Ҳудудий бошқарма томонидан мунтазам равишда биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган юқори ликвидли ва монопол товарларни белгиланган график асосида савдоларига қўйилиши ва сотилиши, биржада шаклланган ўртача нархлардаги ўзгаришлар ва корхоналар томонидан белгиланган графикларга риоя қилиниши бўйича доимий равишда ўрганиш ва таҳлил ишлари ўтказилмоқда.

Бундан ташқари вилоят ҳудудидаги 3 та пахта-тўқимачилик кластер корхоналари томонидан техник чигит маҳсулотини биржа савдоларида сотишда келишиб олинган ҳолда нархларни асоссиз равишда оширилганлиги ҳолати бўйича тегишли тартибда ишлар қўзғатилиб қонунбузилиш ҳолатлари бартараф қилиниши таъминланган.

Шунингдек, рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчилик таълаблари бузилишига йўл қўйган 31 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилган.

Депутатлар томонидан мазкур соҳада ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш тадбиркорлар ва корхоналар ўртасида тарғибот тадбирларини ўтгазиш борасида келишиб олинди. 

Умид Нурметов,

O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

СТМ ва депутатлик гуруҳлари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    729
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+