Таълим даргоҳида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

28.03.2022, 17:20

Таълим даргоҳида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Барчамизга маълумки, Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 4 март куни олий ўқув  юртлари талабалари  бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида талаба-ёшларни иш билан таъминлаб, уларнинг қўшимча даромадга эга бўлишлари учун шароит яратиш ва бандлигини таъминлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида Қорақалпоғистон  Республикаси  Вазирлар Кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги  билан  ҳамкорликда  бўш  иш  ўринлари  меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси М.Ибрагимов, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Ў.Қазақбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг раиси М.Қайпанов, Қорақалпоғистон Республикаси “Чорванасл” агентлиги раҳбари  Қ.Пирназаровлар  қатнашди.  

Меҳнат ярмаркасида пойтахтимиз ва туманлардаги қарийб 20 га яқин  иш берувчи корхона ва ташкилотлар  иштирок  этишиб,  ўзларидаги бўш  иш  ўринлари ҳақида талаба-ёшларга  батафсил  маълумотларни тақдим этишди.

Тадбир давомида  иштирокчилар ва филиал талабалари иш берувчилар билан ўзаро мулоқот олиб бориб, бўш иш ўринлари билан яқиндан  танишдилар.

Аҳамиятли  жиҳати  филиалда  таҳсил  олаётган  талабалар ҳамда иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланиб, 15 нафар талабанинг  бандлигини  таъминлаш бўйича  келишувларга эришилди.

Тадбир  доирасида  филиалда  талабалар бандлигини таъминлаш бўйича амалга  оширилаётган  ишлар  хусусида ҳам батафсил сўз юритилди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    609
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+