O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли хонадонида семинар ташкил қилинди

28.03.2022, 17:30

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли хонадонида семинар  ташкил қилинди

O‘zLiDeP Боёвут туман Кенгаши томонидан тумандаги С.Айний МФЙ да  “Намунали томорқачи”  лойиҳаси доирасида семинар ташкил қилинди.

Аёлнинг қўли гул, деган гап бор. Унинг гулга қизиқиши бўлса оила ҳам, ҳовли ҳам яхши кайфиятнинг маскани деяверинг.

Семинар мазкур МФЙда истиқомат қилиб келаётган Саодат  Ўсарованинг хонадонида ўтказилди.

Иссиқхонада барқ уриб ўсаётган помидор кўчатларининг митти ғунчалари эрта-индин дастурхонга файз берадиган ҳосилнинг дарагини бераяпти. 4 сотихли иссиқхона оиланинг яхшигина даромад манбаига айланган. Пешма-пеш экинлар тур-турига қараб парвариш қилинади, ҳосил ҳам меҳнатга яраша.

- Қўшниларим иссиқхонамизни тажриба мактаби қилиб олишган, - дейди Саодат Ўсарова. - Уруғ қандай экилади, кўчат қандай парвариш қилинади ҳаммасини ўргатиб тураман. Қўшниларимиз ҳам ёрдамчи, ҳам ўрганувчи. Экин жойимиз бўш турмайди помидор пишса, бодиринг, ундан кейин саримсоқпиёз экамиз. Албатта уруғнинг сифати, парвариш энг муҳими.

Шу куни Саодат Ўсарова қўшни қизларга хонаки гулларни парвариш қилиш ҳақида ҳам маслаҳатлар берди.  Саодат Ўсарованинг «Намунали томорқачи» номига муносиблиги Боёвут туман Кенгаши томонидан эътироф этилиб, у билан уй бекаларига томорқа, иссиқхона ишларини ташкил этиш ҳақида суҳбатлар уюштиришга келишилди.

OzLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    681
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+