Нафосат ва гўзаллик байрами!

06.03.2018, 18:21

Нафосат ва гўзаллик байрами!

Шу кунларда Ўзбекистон Либерал – демократик партиясининг барча тузилмаларида 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бугун O’zLiDeP Миробод туман Кенгаши ташаббуси билан ана шундай шодиёна тадбири ташкил этилди.

Унда халқимиз суйган, эл ардоғидаги санаъткорлар, депутатлар, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари, партия бошланғич ташкилотларига раҳбарлик қилаётган, O’zLiDeP ғояларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатаётган, фидокор опа-сингилларимиз иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Ёқуб Аҳмедов 8 Март "оналар куни" сифатида ҳам таниқли эканлиги, халқимиз ушбу байрамни меҳрибонлик, гўзаллик байрами сифатида ҳам нишонлашларини айтиб, барча опа-сингилларимизга сиҳат-саломатлик, юртимиз ҳамда партия равнақи йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатларига улкан зафарлар тилади.

Тадбир давомида электоратимиз манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлардаги ўзаро ҳамкорлиrни янада мустаҳкамлаш борасида қатор таклифлар билдирилиб, янги-янги мақсадлар белгилаб олинди. 

—Бир неча йиллардан буён O’zLiDeP билан ҳамкорликда фаолият олиб борамиз, - дейди Янги Миробод маҳалласида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилоти раҳбари Тўрабоева Орзугул. —Айниқса, маҳалла ёшларини тадбиркорликка жалб қилиш, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш, аҳоли муаммоларини депутатлар орқали ҳал этиш борасида бир қатор ижобий ишларни йўлга қўйганмиз. Албатта бундан биз ҳам маҳалла аҳолиси ҳам жуда мамнун. Келгусида мазкур амалий ишларимиз кўламини янада кенгайтиришга ҳаракат қиламиз. 

Шунингдек, тадбир давомида O'zLiDeP дастурий мақсад ва вазифаларини электорат вакиллари ва фуқаролар орасида тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган хотин-қизларга туман Кенгашининг байрам  совғалари топширилди.

O’zLiDeP Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1419
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+