O'zLiDeP фаоллари Мўйноқ кўчаларини обод бўлишида ўз ҳиссаларини қўшмоқда

05.04.2022, 13:37

O'zLiDeP фаоллари Мўйноқ кўчаларини обод бўлишида ўз ҳиссаларини қўшмоқда

Жорий йилнинг 2 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини давом эттириш бўйича долзарб вазифалар белгиланган бўлиб, 1 мартдан юртимиз бўйлаб  "Яшил йиллик" умуммиллий лойиҳаси жорий қилинди.    

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда бошланган ва айни кунларда қизғин тусга кирган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга  оширишда O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси, туман ва шаҳар Кенгашлари, депутатлар ва партия фаоллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ушбу хайрли ишларда Давлат захираларини бошқариш қўмитаси "Ғарбий Давлат корхонаси" директори, O'zLiDeP сайланган Хўжайли туман Кенгаши депутати Абдулла-Азиз Матчанов, корхона ходимлари ва партия фаоллари  Мўйноқ  туманини яшил маконга айлантиришда ўз  ҳиссаларини қўшдилар.  

 Мазкур лойиҳа доирасида 200 туп манзарали дарахт кўчатлари  экилди ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон  Республикаси  

Кенгаши  матбуот хизмати

  • Кўрилди
    446
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+