Тез орада мазкур ҳолатга ойдинлик киритилади

05.04.2022, 13:45

Тез орада мазкур ҳолатга ойдинлик киритилади

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани “Оқ олтин” МФЙ ҳудудидаги Абдусаттор Чўхморов раҳбарлик қилаётган “Шомурод ота” фермер хўжалиги  ва аҳоли ўртасида юз берган келишмовчилик ҳақида видеолавҳалар тарқалди.  Айни пайтда видеолавҳада акс эттирилган тасвирлар билан боғлиқ муаммо Чироқчи тумани Кенгаши депутатлари томонидан ҳам  ўрганилмоқда.

Депутатлар аҳолини нима безовта қилмоқда ва бундай йўл тутишга нималар сабаб бўлаётгани юзасидан хотин-қизлар ва аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқот олиб боришмоқда.

Тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерлар манфаатларини ҳимоя қилиш олдимиздаги устувор вазифалардан бири бўлсада, ҳар ким қонун олдида тенгдир. Ўйлаймизки, ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеани синчковлик билан ўрганиб, аниқ бир ечимини топишади, айбдорлар албатта ўз жазосини олади.

  Арзиқул Шеров,

  O’zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари,

аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    653
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+