Андижонда O’zLiDeP вакиллари “Яшил макон – бизнинг макон” номли кўчат экиш акциясини ўтказмоқда

06.04.2022, 14:23

Андижонда O’zLiDeP вакиллари “Яшил макон – бизнинг макон” номли кўчат экиш акциясини ўтказмоқда

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши қошидаги Фахрийлар Кенгаши аъзолари ташаббуси билан “Яшил макон – бизнинг макон” номли акцияси ўтказилмоқда.

Олтинкўл туманидаги “Далварзин”, “Янги чек” МФЙларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Яшил маконни яратишга ҳиссамизни қўшамиз!” шиори остида ободлик тадбирлари ташкил этилди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши қошидаги фахрийлар кенгаши аъзоси Усмонжон Шокиров ташаббуси билан олиб келинган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ушбу маҳаллаларнинг томорқаси, ички ва ташқи ҳудудига ўтқазилди.

Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади, - дейди O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши қошидаги фахрийлар Кенгаши аъзоси Усмонжон Шокиров. Яқин орада бу кўчаларимиз албатта яшил маконларга айланади.

Ушбу ҳайрли ишларда Халқ депутатлари Олтинкўл, Асака ва Балиқчи туман  Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам фаоллик кўрсатмоқда.  Мазкур лойиҳа доирасида дарахт экиш акцияси шаҳримиз экологиясини тозалаш билан бирга атроф-муҳитни соғломлаштиришга хизмат қилади.

  • Кўрилди
    490
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+