Фахрийлар Кенгаши аъзолари нуронийлар ҳолидан хабар олишди

07.04.2022, 14:29

Фахрийлар Кенгаши аъзолари нуронийлар ҳолидан хабар олишди

Инсон қадрини улуғлаш ва халқ манфаатлари устунлигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш каби эзгу ишларга бош қўшиш турли соҳаларда меҳнат қилаётган раҳбар ходим, депутат, қолаверса, ўзини шу юрт фарзандиман деб билган ҳар бир фуқаронинг инсонийлик бурчидир.

O’zLiDeP Избоскан туман кенгаши қошидаги Фахрийлар Кенгаши аъзолари томонидан “Иттифоқ”, “Мирзо Улуғбек” ва “Қашқарлик” МФЙларда яшовчи меҳнат фахрийлари ҳамда имконияти чекланган кексалар ҳолидан хабар олдилар. Саховат ва кўмак тадбири доирасидаги мазкур тадбирда туман тиббиёт бўлими масъул ходимлари ҳамроҳлик қилдилар.

Тўшакка михланиб қолган 6 нафар фуқаронинг уйига бориб тиббий кўрик ташкил этилди. Уларнинг ҳар бирининг уй шароитида даволанишлари бўйича соғломлаштириш режаси тузилди. Даволаш-соғломлаштириш тадбирлари бошлаб юборилди.

Тиббий кўрик жараёнида “Иттифоқ” МФЙ, 7-кўчасида яшовчи Ханифахон Қўзиева кўзидаги хасталик бўйича шифокорга мурожаат қилди. Мазкур масала ижобий ҳал қилиниб, вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам касалхонасида имтиёзли даволаниш учун йўлланма расмийлаштирилди.

Мана шундай эзгуликларга бош қўшиш, халқимизнинг яшаш шароитини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами кун сайин ортиб бормоқда.

  • Кўрилди
    504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+