Андижонлик талабалар O’zLiDePнинг кадрлар заҳирасига олинди

08.04.2022, 13:56

Андижонлик талабалар O’zLiDePнинг кадрлар заҳирасига олинди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ўртасида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси асосида меморандум имзоланди.

Бугунги талабалар орасидан замонавий фикрлайдиган, маънан етук, ватанпарвар, партиявий ишларни ташкилий масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш лойиҳанинг асосий вазифаларидан бири.

Мазкур олийгоҳ билан партиянинг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, институт битирувчиларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, уларни сиёсий партиялар фаолияти билан яқиндан таништириш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш борасидаги ишларни тизимли амалга оширишга келишиб олинди.

Олийгоҳда таълим олаётган бакалавр ёки магистратура босқичлари битирувчи талабалари орасида “Янги авлод кадрлари” лойиҳасида муваффақиятли иштирок этганларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига киритилади. Уларнинг келгусида яхши мутахассис, шунингдек, партиянинг мақсад ва вазифаларини сидқидилдан амалга оширадиган фидоий инсон бўлишлари учун ҳам ҳаракат қилинади.

Албатта, ёшларнинг билимли ва етук кадр бўлиши нафақат билимда, балки уларнинг сиёсий тушунчаларини ҳам кенгайтириб боришга ҳам боғлиқлиги меморандумда ўз аксини топган. Бу борадаги ишлар амалда натижасини кўрсатиши учун ҳар икки томон ўзига хос бирдамликда иш бошлашди.

  • Кўрилди
    583
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+