“Шўртангаз кимё мажмуаси”да ишлаётган ишчи-ходимларнинг 40 фоиздан зиёдини O'zLiDeP аъзоси ташкил қилади

11.04.2022, 16:18

“Шўртангаз кимё мажмуаси”да ишлаётган ишчи-ходимларнинг 40 фоиздан зиёдини O'zLiDeP аъзоси ташкил қилади

“Шўртангаз кимё мажмуаси”да илм-фаннинг улкан чўққилари, замонавий техника ва технологиялар жамланмаси, юксак тафаккур ҳамда билимлар уйғунлиги мужассам десак, сира муболаға қилмаган бўламиз. Ана шу  анчайин мураккаб техника ва технологияларни моҳирона  бошқараётган, экспортбоп маҳсулотлоар ишлаб чиқаришда иштирок этаётган 3800 нафардан зиёд  ишчи-ходимларнинг ҳаммаси  юртимиз фарзандлари эканлиги кишида ғурур уйғотади.

Бинобарин, мамлакат иқтисодиёти ва ривожи йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу корхонада табиий газни қайта ишлаш натижасида, полиэтилен, суюлтирилган газ, енгил конденсат, олтингугурт, тозаланган табиий газ ҳамда, бошқа турдаги тайёр полиэтилен маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Қувонарлиси шундаки, ишлаб чиқаришда фаол қатнашаётган ишчи ходимларнинг асосий негизини яъни 40 фоиздан зиёдини Ўзбекистон Либерал Демократик партияси аъзолари ташкил этади.

Партия аъзоларининг сиёсий саводхонлигини ошириш, янада кўпроқ аъзоларни жалб қилиш мақсадида мажмуада бошланғич партия ташкилоти тузилган бўлиб, яқинда партиянинг мазкур қуйи бўғинида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда БПТ раиси Хуршид Бердиев ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Мажмуанинг Корпоратив алоқалар ва ижтимоий ривожлантириш хизмати етакчи мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган, шу билан бирга партиянинг мақсад ва вазифаларини, ғоялари ва қарашларини “Шўртан газ кимё мажмуаси” ишчи-хизматчилари орасида кенг тарғиб қилаётган Хуршид Бердиев яна мажмуа БПТ раиси вазифасига сайланди.

Йиғилишда партиянинг Қашқадарё вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров иштирок этди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+