Тарих, бугун ва келажакни бирлаштирган давралар
11.04.2022, 16:31
Уч авлод учрашуви. Тарих, бугун ва келажакни бирлаштира олган анжуман кексаю ёшнинг хотира зарварақларида унутилмас кун бўлиши шубҳасиз. Сабаби, жонли тарих билан сўзлашиш, уларни яқиндан таниш биргаликда ҳамфикр бўлиш ёшлар учун катта тажриба ва ҳаёт мактаби бўлиб хизмат қилади.
OʻzLiDeP Сурхондарё вилояти фахрийлар кенгаши ва «Ёшлар қаноти» ташаббуси билан Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Қаҳрамонлари, фахрий устоз ва мураббийлар, мамлакат тараққиётига, бугунги тинч, осуда, доруломон кунларга тамал тоши қўйилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ёши улуғлар, талаба-ёшлар билан биргаликда, партия фаоллари иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар ушбу тадбирнинг моҳияти ва тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталдилар. Фахрийлар тажрибалари билан ўртоқлашишди ва ёшларни мамлакат келажаги учун бор куч ва имкониятларини ишга солишга, катта марраларни забт этишга ундадилар.
Кўнгил кўнгилдан сув ичади дейишади. Улуғларимиз, ўрта авлод вакиллари ҳамда эртамиз эгаларини жам қилган дилбар давра, бугунги тинч ва фаровон кунлар, обод масканлар, миллатлар аро тотувлик ва бағрикенгликда бугунидан рози бўлиб умргузаронлик қилаётган ҳамюртларимизнинг шукроналикка йўғрилган суҳбатларига бой бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Деҳқончилик қилмоқчи бўлган ёшлар учун нималар ўзгарди?
07.05.2024, 16:45
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
Фикрингизни қолдиринг