“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди

12.04.2022, 15:28

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди

O’zLiDeP Шаҳрисабз туман Кенгашининг “Аёллар қаноти” томонидан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Президент раислигида хотин-қизларни ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида фикр юритилди.

-Шаҳрисабз туманида ҳам ушбу белгилаб берилган вазифалар юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, - дейди туман Кенгаши депутати Шаҳло Тоғаева. – Тумандаги 108 минг нафар хотин-қиз ўртасида ўтказилган сўровномаларда 2487 нафар аёл Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши қарорига асосан  «Аёллар дафтари»га рўйхатга олинди. Ҳар бир «Аёллар дафтари» бўйича йўл харитаси шакллантирилиб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида  «маҳаллабай» ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Тадбирда O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи Гулбаҳор Тўраева сўзга чиқиб хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилганини айтиб ўтди.

Хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш, ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш каби қатор устувор вазифалар шулар жумласидандир.

Тадбир сўнгида шаҳрисабзлик ҳунарманд аёллар Гулбаҳор Одилова ва Комила Шукруллаева партия аъзолигига  қабул қилинди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    606
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+