Сарҳисоб ва келгусидаги вазифалар

15.04.2022, 13:46

Сарҳисоб ва келгусидаги вазифалар

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Бухоро вилояти қуйи бўғинларида жорий йилда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди.

2021 йилнинг 1 январь ҳолатида вилоят бўйича 38 минг 66 нафар аъзони бирлаштирган 769 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритган. Жорий йилда 823 та бошланғич ташкилот ўз атрофида 60 минг 588 нафар аъзони бирлаштирди. Табиийки партия аъзолари сонининг ортиши қуйи бўғинларнинг сон ва сифат даражасига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Жорий йил ҳисобот-сайлов йиғилишларида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” га оид Давлат дастури ижроси юзасидан устувор вазифалар белгиланди. Маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари ва БПТларнинг аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни масаласига алоҳида эътибор қаратилди.  

– Йиғилишлардаги яна бир муҳим жиҳат шундаки, таянч бўғин фаолият кўрсатувчи корхона, ташкилот ёки муассасанинг Тараққиёт стратегиясидан келиб чиқадиган устувор вазифаларига ҳам алоҳида урғу берилди, – дейди партиянинг бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш бўйича бош маслаҳатчиси Наргиза Халилова. – Масалан, Ромитан туманида фаолият кўрсатаётган “BCT Cluster” пахта-тўқимачилик кластерида ўтказилган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишида 120 нафар маслакдошдан иборат таянч бўғин аъзолари ушбу кластернинг ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда стратегиянинг турдош корхоналарга тааллуқли йўналишлари билан яқиндан таништирилди. 

 Бухоро шаҳридаги “Саломатлик маскани” хусусий шифохонаси БПТсида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишида тингловчилар 2022-2026 йилларда юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза этиш борасида Тараққиёт стратегиясида ўз ифодасини топган долзарб вазифалар бўйича тегишли маълумотларга эга бўлди.  


Зариф Комилов, ЎзА

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    622
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+