Биринчи чоракда депутатларимиз 320 та муаммонинг 288 тасини ижобий ҳал қилишди
19.04.2022, 16:05
Ҳар ишнинг натижасини сарҳисоб қилиш, ҳам иш самарадорлигини, ҳам йўл қўйилган камчиликларни очиқ-ойдин кўрсатади. O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши ҳам шу ақидага амал қилган ҳолда шу йилнинг ўтган 1-чораги давомида қилинган ишларни таҳлил қилди.
Партиянинг Денов тумани ҳамда Термиз шаҳар Кенгашларида бўлиб ўтган йиғилишда маҳаллий кенгашларнинг депутатлик гуруҳлари вакилларининг ҳам фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Ўтган уч ой давомида ўтказилган тадбирлар муҳокама қилинди.
Мисол учун, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг 2022 йил биринчи чорак фаолияти давомида аҳоли билан учрашувлар жараёнида 320 та кўтарилган муаммоли масалаларнинг 288 таси ҳал этилди. Энг долрзарб масалаларда эса 26 та депутат сўрови юборилган бўлиб, унинг 22 тасига жавоб келди.
Йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича партиянинг “йўл харитаси” ижроси кўриб чиқилди. Асосан, тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича тузилган ишчи гуруҳларининг ҳисоботи ҳам эшитилди.
Шунингдек, 2022-йил 1-чорак давомида партия сафига аъзоларни қабул қилиш, янги бошланғич партия ташкилотларини очиш, Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасининг 2022 йилда тасдиқланган тегишли қарорига асосан аъзолик бадалларини ундириш, партия нашри “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетасига 2022 йил учун обуна ташкил этиш каби масалалар ҳам эътибордан четда қолмади.
O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг