Депутатлар “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган хонадонлар ҳолидан хабар олди

20.04.2022, 14:12

Депутатлар “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган хонадонлар ҳолидан хабар олди

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан сайлов округи ҳудудидаги “Соҳибкор” ва “Ойдинкўл” маҳаллаларида уйма-уй юриб, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд хонадонларга ташриф буюрилди.

Хонадонлар холидан хабар олиниб, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиб, тотув ва баҳамжиҳат бўлиб яшаши ҳаётимизнинг асосий мазмунига айланмоғи лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Албатта, амалга оширилаётган бу каби ишлар эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

  • Кўрилди
    556
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+