Ҳоким ёрдамчилари партия сафида

20.04.2022, 14:22

Ҳоким ёрдамчилари партия сафида

Бугун ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бормоқда. Уларнинг биринчи галдаги вазифаси аҳоли орасига кириб бориш, тадбиркорликни ривожлантириш, муаммоларни ўрганиш ва унга ечим топиш, ишсизликни бартараф этишдир. Ҳудудларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари маҳалла аҳлининг дўстига, ҳамфикр елкадошига айланиб бормоқда.

Партиянинг дастурий мақсадларида айни шу вазифалар асосий мақсад қилиб олинган. Инсон қадри учун амалга оширилаётган бугунги ислоҳотларда ҳоким ёрдамчиларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Наманган вилоятининг Уйчи туманида 56 та маҳалла фуқаролар йиғини  мавжуд. Мазкур маҳаллаларнинг барчасида соҳада катта тажриба эга бўлган ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бормоқда. Улар билан ҳамкорликда ишлаш мақсадида тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Тадбирда партия фахрийлар кенгаши раиси Неъматилла Раҳимов партия томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Толибжон Мирзабоев партия сафига қабул қилинди. Шу куни маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг барчаси партия сафига қўшилди.

Адиба ҲОЖИМИРЗАЕВА,

O'zLiDeP Уйчи туман Кенгаши аппарат раҳбари,

туман Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+