Депутат сайловчиларни “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди

21.04.2022, 14:41

Депутат сайловчиларни “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Қобилжон Дадабоев халқ билан доимо мулоқотда бўлиш ва уларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида сайлов округи ҳудудидаги “Ижодкор” маҳалласи аҳолиси билан учрашди.

Учрашув аввалида аҳоли вакилларига 2022 йил “Обод маҳалла” дастури асосида “Ижодкор” маҳалласида амалга ошириладиган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, дастур доирасида маҳаллада 5 км ичимлик суви, 6,7 км электр ва 2 та янги трансформатор пункти, 0,5 км газ, 0,7 км ички ирригация тармоғи, 3 км оптик толали алоқа тармоғи қуриш ва 2,5 км йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган. 

Учрашув давомида ҳудудни ривожлантириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш бўйича таклифлар ҳам ўрганилди.

Ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида депутат бошқариб келаётган компания таркибидаги “Art Sof Tex” ва “Art Soft Ceramics” ишлаб чиқариш корхоналарига ишга таклиф этилди.

  • Кўрилди
    359
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+