Уйда ўтирган косонлик аёллар учун “маҳорат дарси” ўтказилди
22.04.2022, 14:44
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан депутатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Косон туманидаги “Жиззалик” ҳамда “Юқори Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи, уйда ўтирган, ишсиз аёллар учун маҳорат дарслари ташкил этилди.
Тадбир “Намунали томорқачи аёл - фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ўтказилди ва унда Жиззалик қишлоғида яшовчи, томорқачиликнинг ҳадисини олган Дилфуза Боборажабова фаолияти уйда ўтирган, ишсиз аёлларга намуна сифатида кўрсатилди. Томорқачи 3 сотих ерда иссиқхона қуриб, помидор ва бодринг етиштириб келмоқда. Очиқ ерларга картошка, пиёз ҳамда турли хил зиравор кўкатлар экилган. Шунингдек, турли хил манзарали гуллар, олма, анор, гилос, узум, шафтоли, бодом каби мевали дарахтлардан иборат боғ ҳам барпо этилган. Дилфуза Боборажабова томорқадан самарали фойдаланиш бўйича аёлларга батафсил тушунча берди.
Шундан сўнг партия фаоллари, депутатлар ва хотин-қизлар “Юқори Арабхона” МФЙда яшовчи томорқачи Назира Боборажабованинг мўъжазгина иссиқхонаси билан танишдилар. 4 сотих жойда барпо этилган иссиқхона мисоли жаннатдек яшнаб турибди. Учрашувлар давомида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизларга илғор томорқачилар ҳамда тажрибали мутахассислар томонидан зарур тавсия ва фойдали маслаҳатлар берилди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди
14.05.2024, 14:04
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
Фикрингизни қолдиринг