Косонсойда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди

22.04.2022, 15:16

Косонсойда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бўлими бошлиғи Охунов Исломжон 2022 йил 1- чорак бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботга кўра туманда 2022 йил аҳоли бандлигини таъминлаш  бўйича дастур қабул қилинган. Жорий йилнинг январ-март ойларида туман марказга 1331 нафар фуқаро мурожаат этган, уларнинг 792 нафари иқтисодиётнинг турли соҳаларига доимий ишга жойлаштирилган. Касб- ҳунарга эга бўлмаган ёки касбини ўзгартиришни хоҳлаган 208 нафар ишсиз фуқаролар турли касб-ҳунарга ўқитиш учун юборилган.

Йиғилиш давомида депутатлар аҳоли бандлигини таъминлаш борасида айрим муаммолар борлиги, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлашди.

  • Кўрилди
    345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+