Депутат ташаббуси билан “Art Soft Holding” компаниясида талабалар учун бизнес тур ташил этилди

22.04.2022, 15:19

Депутат ташаббуси билан “Art Soft Holding” компаниясида талабалар учун бизнес тур ташил этилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан депутатлар бошқариб келаётган “Art Soft Holding” компаниясида Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабалари учун Бизнес тур ташкил этилди.

Учрашув аввалида талабалар холдинг компания таркибидаги “Art Soft Tex” ишлаб чиқариш корхонасининг ип-калава тайёрлаш, момиқ сочиқлар тўқиш, уларни бўяш, тикиш ва қадоқлаш жараёнлари билан танишишди.

Корхона мутахассислари томонидан уларга компания мисолида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва уни самарали фаолият олиб боришини таъминлаш йўналишлари амалий мисоллар билан тушунтириб берилди.

- Бевосита ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишим, менда тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишларимни янада орттирди, - дейди институт битирувчиси Ёқубжон Махмудов. - Биз учун корхонада ташкил этилган бизнес учрашуви ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришиш учун ўқишимиз, изланишимиз ва ҳаракат қилишимизни ўргатди.

Албатта бу каби амалий тадбирлар ёшларга касбга бўлган қизиқишларини уйғотиш билан бирга, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+