Термиз муҳандислик-технология институти билан ҳамкорлик мустаҳкамланди
26.04.2022, 15:18
"Янги авлод кадрлари" лойиҳаси доирасида O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши воҳадаги навбатдаги олий таълим муассасаси билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатди. Партия вилоят Кенгаши Термиз муҳандислик-технология институти ёшларини мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, талабаларни сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, сиёсий партиялар фаолияти билан уларни яқиндан таништириш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Меморандумга кўра партия ҳудудий кенгаши давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш борасидаги ишларни амалга оширади.
Ушбу таълим даргоҳида таҳсил олаётган шижоатли йигит-қизлар яқин йилларда малакали раҳбар-кадрларга айланиш баробарида, минглаб ёшларни ўзларининг эзгу ғоялари ортидан эргаштириши ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари шубҳасиз.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг