Депутатлар Гурлан туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг ҳисоботидан қониқмади

26.04.2022, 15:19

Депутатлар Гурлан туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг ҳисоботидан қониқмади

Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви бўлиб ўтди. Унда 2022 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Гурлан туман инспекцияси бошлиғи Л.Қуромбоевнинг ахбороти тингланди.

Ҳисоботда таъкидланишича Гурлан туманида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида 65 маротаба назорат рейд тадбирлари ўтказилиб, 59 та ҳолатда табиатни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Унга кўра жами 24 млн 840 минг сўм миқдорида жарима ҳамда табиатга етказилган ҳолатларда 1 млн 215 минг сўмлик зарарлар ҳисобланган.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда 2022 йил баҳор мавсумида экилиши лозим бўлган 951 минг дона дарахт ва бута кўчатларини экилиши доимий равишда назорат қилиниб, экилган кўчатлар “Яшил макон” электрон платформасига киритилиб борилмоқда.

2022 йил 31 март ҳолатига “Яшил макон” электрон платформасига киритилган дарахтлар 71 фоизни ташкил қилмоқда.

Эшитув давомида депутатлар томонидан берилган саволларга мансабдор шахс жавоб берди. ЎзЛиДеП Гурлан тумани Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати У.Базарбоев ҳар бир маҳалла кесимида чиқинди ташлаш контенерларига маблағ ажратилиши ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш туман бўлими ишчи ходимлари томонидан ҳозирги кундаги "Яшил макон" уммумилий лойиҳаси доирасида қанча дарахт ва кўчат экишни ташкил қилганлиги юзасидан маълумот бериш сўралди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ў.Эшметов қишлоқларда чиқинди ташиш машиналари фақат маиший чиқиндилар олиб кетилаётганлиги, қорамол гўнгларни олиб кетилмаётганлиги ва натижада ариқ ва сойлар бўйига ташлаб кетилаётганлиги бу эса табиат ифлосланишига олиб келишини таъкидлаб, ушбу ҳолат юзасидан эътироз билдирди. 

Депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва эътирозлар юзасидан қилинадиган амалий ишлар учун муддат белгиланиб, навбатдаги эшитувлар орқали қайта кўриб чиқиладиган бўлди.

Наргиза Каримова,

O'zLiDeP Гурлан туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+