Ўрганганингиз ўзингизга фойда

27.04.2022, 13:55

Ўрганганингиз ўзингизга фойда

O‘zLiDeP Бойсун тумани Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан “Намунали томорқачи” лойиҳаси доирасида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили бўйича "Газа" маҳалласида маҳорат дарси ўтказилди.

Ушбу маҳаллада яшовчи Ҳабиба Холиёрова маҳорат дарсида ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Ҳабиба Холиёрова ҳам кўп йиллар ишсиз эди. Аммо, уйда бекор ўтирмасдан бирор фойдали меҳнат билан шуғулланиб, қўшимча даромад топишни жуда истади. Республикамизда жорий этилган янги тизим эса Ҳабиба опанинг жонига ора кирди. Уни маҳалладаги "Аёллар дафтари"га киргизишгач, Ҳабиба опа тижорат банкидан иссиқхона учун 30 миллион сўм кредит олиш имконига эга бўлди. Кредит опанинг ғайратига ғайрат қўшди. Кафтдек ҳовлисида мўъжазгина иссиқхона барпо этилди ва унда помидор етиштиришни бошлади.

Ҳаракатга - барокат, дейдилар. Опанинг меҳнати эвазига ҳосилига барака кирди. Мана бир неча йилдирки, шунинг орқасидан бировга муҳтож бўлмай, рўзғорини бутлаб, қўшимча даромад топаяпти.

Маҳорат дарсида иштирок этишган маҳалладаги “Аёллар дафтари” ва  "Темир дафтар" да рўйхатда турадиган ишсиз  хотин-қизлар Ҳабиба опа мисолида уйда ўтириб ҳам ўзини ўзи банд қилиш мумкинлигига амин бўлишди.

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    305
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+