O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошидаги БПТ фаолияти сарҳисоб қилинди

27.04.2022, 16:16

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошидаги БПТ фаолияти сарҳисоб қилинди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошидаги БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси таркибидаги БПТ 63 нафар партия фаолларини ўзига бирлаштирган ҳисобот даврида қуйи бўғин аъзолари партия Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифаларни тарғиб қилишда, уларнинг ижросини таъминлашда бажарилган ишлар айтиб ўтилиши билан бир қаторда, ўтган йил давомида 10 нафар янги аъзолар қабул қилинганлиги эътироф этилди, қуйи бўғин раиси ҳисоботи маълумот учун қабул қилинди.

Йиғилишда нафақат қўлга киритилган муваффақиятлар ҳақида, балки йўл қўйилган камчиликлар ва амалга оширилиши лозим бўлган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш мобайнида партия мавқени ошириш, аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, БПТ аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш, янги аъзоларни партия сафига жалб қилиш, аҳоли турли қатламлари, ижтимоий гуруҳ вакиллари билан ишлаш, улар билан учрашувлар ташкил қилиш масалалари муҳокама марказида бўлди.

БПТ раислигига Нодирбек Ражабов номзоди бир овоздан маъқулланди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан БПТ таркибидаги янги аъзоларнинг сиёсий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш сайлов жараёнларида БПТ олдида турган вазифаларни муваффақиятли бажариш борасида ҳам таклиф ва фикрлар билдирилди.

Шу билан биргаликда O‘zLiDePнинг Устави, Дастури ва бошқа дастурий ҳужжатларида белгиланган вазифалар ва талабларга мувофиқ БПТнинг янги иш режаси ишлаб чиқилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+