Талаба қизларга соғлом турмуш тарзи тушунтирилди

29.04.2022, 15:30

Талаба қизларга соғлом турмуш тарзи тушунтирилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳамкорлигида “Соғлом оила мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Қизларни ҳаётга тайёрлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Эътироф эътилганидек, аҳоли саломатлигини асраш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, халқимизга кўрсатилаётган тиббий-профилактика ёрдамининг сифати ва самарадорлигини юксалтириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини юксалтириш, соғлиқни сақлаш тизимини тиббиётнинг энг сўнгги технологиялари билан таъминлаш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Шу мақсадда ташкил этилган тадбирда O'zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ОИТС Маркази, Самарқанд шаҳар Марказий кўптармоқли поликлиникаси ходимлари, маҳаллалар фаол хотин-қизлари иштирок этишди.

  • Кўрилди
    398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+