Ахборот саводхонлиги муҳим масала
29.04.2022, 15:32
O'zLiDeP Шўрчи туман Кенгаши тумандаги IT Парк ва ахборот ресурс марказида “Фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш” мавзусида учрашув ўтказди.
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026-йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясидаги 89-мақсадида айнан фуқароларнинг ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, шахсий ва сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни интернет тармоғида ошкор қилиш билан боғлиқ дахлсизлик ҳуқуқларни бузилишини олдини олиш назарда тутилган. Учрашувда ана шу хусусида фикр юрутилди.
Шунингдек, кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини яратиш ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялаш мақсадида замонавий коммуникацион дастурлар ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратиш борасида ҳам тўхталиб ўтилди.
Бугун ҳар қадамда ахборий ҳужумлар, фейк маълумотлар онг остига таъсир ўтказаётган бир пайтда медиасаводхонлик ҳамда ахборотни кераклисини кераксизидан ажратиш кўникмасини ёшларимизда шакллантириш энг муҳим масаладир.
O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Деҳқончилик қилмоқчи бўлган ёшлар учун нималар ўзгарди?
07.05.2024, 16:45
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
Фикрингизни қолдиринг