Ишчи гуруҳ вакиллари Хоразмда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш ҳолатини ўрганди

29.04.2022, 15:43

Ишчи гуруҳ вакиллари Хоразмда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш ҳолатини ўрганди

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 ноябрдаги "Мева сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улишини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида"ги қарорида қишлоқ хўжалигини илмий асосида интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини ошириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда шаффофликни таъминлаш, ерлардан самарали фойдаланиш вазифалари белгилаб берилган.

Шунга асосан, махсус режа ва ишчи гуруҳ тузилиб жойларда иш бошланди. Партия фаоллари ва депутатлар, маҳалла раислари, соҳа вакиллари Урганч туманидаги "Коромон" ва "Юқорижирмиз" маҳаллаларида бўлдилар.

Ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Фазилат Файзуллаева ва Ирода Қурбанова аукцион орқали 12 сотих ер майдони сотиб олиб танлов ғолиби бўлган. Бугунги кунда ушбу майдонга полиз экинларидан тарвуз, қовун, картошка, пиёз ва бошқа полиз экинлари экилди. Ўз иқтисодий аҳволини яхшилаш ва ички бозорда сотиш учун бугун ер эгалари ғайрат қиляпти. Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлари натижасида аниқланган муаммолар назоратга олинди.

  • Кўрилди
    502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+