Депутатлар эҳтиёжманд хонадонлардан хабар олди

05.05.2022, 12:19

Депутатлар эҳтиёжманд хонадонлардан хабар олди

Президент раислигида жорий йил 29 апрел куни эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устивор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар томонидан сайлов округи ҳудудидаги маҳаллаларда хайрия ишлари амалга оширилди.

Унда асосий эътибор нуронийлар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини моддий қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Хайрия тадбирлари давомида маҳаллалардаги 351 та эҳтиёжманд хонадонлардаги кексалар, ногиронлар ва беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат ва байрам совғалари тарқатилди. 

  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+