Депутат нуронийлар ва беморларга меҳр-мурувват кўрсатди

05.05.2022, 12:21

Депутат нуронийлар ва беморларга меҳр-мурувват кўрсатди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати, "Art Soft Holding" МЧЖ директори Қобилжон Дадабоев сайлов округи худудидаги кекса-нуронийлар, ногиронлар, беморлар ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифалар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Кексаларимиз бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга шукроналар айтиб, мамлакатимизда "Инсон қадрини улуғлаш" мақсадида амалга оширилаётган ишлардан миннатдорликларини билдириб, юртимиз тинчлиги ва турмушимиз фаровонлигини Яратгандан сўраб дуолар қилишди.

Округ ҳудудидаги 61 нафар кекса-нуронийлар ва беморларга байрам совғалари тарқатилди.

  • Кўрилди
    410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+