Депутат раҳбарлигидаги мева - сабзавот кластери биринчилардан бўлиб сифатли ўрик экспортини бошлади

06.05.2022, 15:32

Депутат раҳбарлигидаги мева - сабзавот кластери биринчилардан бўлиб сифатли ўрик экспортини бошлади

Депутат раҳбарлигидаги мева - сабзавот кластери Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, БАА, Корея, давлатларига мавсумда биринчилардан бўлиб сифатли ўрик экспорти бошлаб юборилди.

Маълумки Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Анвархон Қодиров Поп туманида йиллар мобайнида даштликдан иборат бўлган, самарасиз ётган ерларда интенсив боғ яратиб, инновацион технологиялар жорий этилган ва “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери фаолияти йўлга қўйилган эди.

Ушбу яроқсиз ҳолатдан яшил масканга айлантирилган майдонга 4 та қудуқ қазилиб, 102 гектар майдонда томчилатиб суғориш йўли билан Испания давлатидан келтирилган эртапишар, ҳосилдор ўрик, шафтоли, наъматак навлари экилди.

Ҳозирда 450 нафар мавсумий 45 нафар доимий ишчи ўрни яратган “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери бу йилги мавсум давомида ўрикнинг ўзидан 600 тонна атрофида ҳосил олиш ва чет давлатларга экспорт қилишни режалаштирилган.

  • Кўрилди
    510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+