O’zLiDeP чортоқлик ҳоким ёрдамчилари билан яқин ҳамкорликда ишлайди

07.05.2022, 15:02

O’zLiDeP чортоқлик ҳоким ёрдамчилари билан яқин ҳамкорликда ишлайди

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ҳамда Чортоқ туман Кенгаши ҳамкорлигида Чортоқ туман ҳокимлиги ходимлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида партия сафини кенгайтириш ва ҳоким ёрдамчирини партияга аъзо қилиш масаласи юзасидан тадбир ташкил қилинди.

Маълумки, жорий йилнинг январь ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг барча маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси бўйича барча маҳаллаларда 9 мингдан зиёд ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини бошлаган бўлса, шундан Наманган  вилоятида 778 нафар ҳоким ёрдамчилари фаолият юритишмоқда. Чортоқ туманида эса 60 та маҳалла фуқоролар йиғинида ҳоким ёрдамчилари хизмат олиб бормоқда.

Суҳбат давомида ҳоким ёрдамчилари ҳамда туман ҳокимлиги ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди ва келгуси иш фаолият давомида O’zLiDeP билан яқин ҳамкорликда қилинадигон ишлар юзасидан келишиб олинди.

Мулоқот давомида Чортоқ туманидаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларига сайланган 60 нафар ҳоким ёрдамчиларидан 55 нафари ўз хохишларига кўра партия аъзолари сафига қўшилиш истагини билдириб, партия аъзолигига ўтиш юзасидан аризалар тақдим этишди ва янги аъзо бўлган ҳоким ёрдамчиларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    387
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+