Асаканинг ишбилармон аёли аниқланди

11.05.2022, 15:07

Асаканинг ишбилармон аёли аниқланди

O‘zLiDeP Асака туман кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танловда дастлаб иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларининг кўргазмасини намойиш этди. Кўргазма давомида иштирокчилар ҳакамларга ишлаб чиқарган маҳсулотлари, ҳунармандчилик, касаначилик ва тадбиркорлик фаолиятлари ҳақида сўзлаб берди.

-Бундай тадбирлар нафақат хотин-қизларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, балки уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, тадбиркорликка оид билимини бойитишга хизмат қилади, – дейди партиянинг Асака туман “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари Муқаддас Абдуллаева. – Танловда иштирокчилар лойиҳалар истиқболлилиги ва ҳаётийлиги, миллий ва либерал-демократик ғояларни қай даражада эгаллагани, етакчилик қобилияти ҳамда партия фаолиятидаги иштирокига кўра баҳоланди.

“Фарангизой орзуси” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Гулнора Тўйчиева ғолиб, деб топилди.

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг тадбиркорликка оид тақдимотлари ҳамда ишлаб чиқарган маҳсулотлари намойиш этилди.

Танловда ғолиб ва совриндорлар партия Асака туман Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  • Кўрилди
    334
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+