Ишчи гуруҳ фаолияти: Термизлик хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти билан танишилди
13.05.2022, 16:53
O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти ва Термиз шаҳар Кенгаши, маҳаллий кенгаш депутатлари, шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 69-мақсад ижросини таъминлаш ҳамда “Намунали томорқачи” лойиҳаси асосида “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили орқали маҳаллаларда аниқ бир экин турига ихтисослаштирилган маҳсулотлар етиштирилиши бўйича уйма-уй юриб ўрганди.
Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари Термиз шаҳар "Намуна" маҳалласида бўлиб, у ерда аҳоли хонадонларнинг томорқалари кўздан кечирилди. Ушбу маҳаллада истиқомат қилиб келаётган имтиёзли кредит олиб ҳозирда оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйган Каромат Қодирова ва Шоира Раҳимоваларнинг тадбиркорлик фаолияти билан танишилди.
Шунингдек "Меҳробод" маҳалласида имтиёзли кредитлар орқали ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар билан ҳам суҳбат ўтказилди. Хусусан, тижорат банклари томонидан "Аёллар дафтари"да турган Нурмахматова Шахнозага 21 млн. сўм миқдорида, Караева Хосият опага 26.5 млн.сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берилган бўлиб, ҳозирда нонвойчилик йўналишида фаолият юритиб келмоқда.
Ишчи гуруҳ вакиллари ушбу хотин-қизларнинг фаолиятини кенгайтиришда кўмакчи бўлишлигини билдирди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди
14.05.2024, 14:04
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
Фикрингизни қолдиринг