Ташриф давомида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда депутатлар фаоллик кўрсатади
13.05.2022, 17:11
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, енгил саноат ва бошқа тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиб, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирдилар.
Учрашув давомида давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатиб ўтилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши, фахрийлар кенгаши вакиллари ва масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда Юртбошимиз томонидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан аниқ манзилли чора-тадбир режалари ишлаб чиқилди, шунингдек амалга тадбиқ этиш механизмлари белгилаб олинди.
Фарғона вилоятига Президентимизнинг ташрифлари бутун вилоят аҳолиси учун кўтаринки кайфият, эртанги кунга бўлган ишонч ва ўзгача бир руҳ бағишлади десак муболаға бўлмайди.
Фарғона вилоятининг келгуси ривожланиш йўлида амалга оширилиши лозим бўлган барча вазифаларни амалга оширилиши устидан кучли депутатлик назоратини ўрнатиш, бу борада тизимли равишда масъулларнинг ҳисоботларини эшитиб бориш кўзда тутилган.
O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси
18.05.2024, 16:03
-
Энг фаоллари сараланяпти
18.05.2024, 15:15
-
100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди
18.05.2024, 15:02
-
Шаҳрисабз туманидаги 21 та маҳалласининг ишбилармон аёллари ўзаро беллашдилар
18.05.2024, 14:24
-
Чопонликда тенги йўқ хотин-қизлар баҳслашдилар
18.05.2024, 13:43
Фикрингизни қолдиринг