Кредитлар мақсадли сарфланяптими?

18.05.2022, 14:54

Кредитлар мақсадли сарфланяптими?

O`zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгашида “Тадбиркор ва ишбилармон аёлларни қўллаб-қувватлаш – жамиятдаги хотин-қизларни фаоллика етаклайди” мавзусида ўтказилган очиқ мулоқотда ана шу саволга жавоб изланди. Унда вилоятдаги тижорат банклари ҳудудий филиалларининг вакиллари, Термиз шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳудудий бошқармаси вакилларининг ахбороти тингланди.

Айтиш керакки, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш" йўналиши бўйича тузилган ишчи гуруҳ стратегиянинг 69-мақсадида кўрсатилган аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш каби муҳим вазифалар ижроси амалда қандай  бажарилаётганини ўрганишди. Жумладан, Термиз шаҳридаги "Меҳробод" ва "Намуна" маҳаллаларида “маҳаллабай” усулида хонадонма-хонадон юриб ўрганишлар олиб борилди. “Аёллар дафтари”да турган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилган кредит мақсадли ишлатилаётганлиги, бироқ, қайтариш ҳолати ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг бозорда реализация қилишда айрим тўсиқларга учраётгани маълум бўлди.

Мулоқот сўнггида “Аёллар дафтари”да турган хотин-қизларга тавсиянома асосида бериладиган кредит миқдорларини белгилашда тикувчилик, ип-йигирув, қандолат дастгоҳлари, сартарошлик ускуналарининг нархидан ташқари, мазкур дастгоҳ ва ускуналарни дастлабки ўрнатиш, қўндириш учун бериладиган хизмат тўлови, эксплуатация қилиш харажатлари ҳам инобатга олиниши ҳақида таклифлар берилди.

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хзимати

  • Кўрилди
    625
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+