Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида Андижонда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
20.05.2022, 14:18
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 80-мақсадида “Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш” бўйича Андижон вилоятида олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан мулоқот ташкил қилинди.
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова ушбу масала юзасидан маъруза қилар экан, вилоятида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича кенг жамоатчилик жалб қилингани, шунингдек атроф-муҳитни, она-табиатни асраб авайлаш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини алоҳида таъкидлади.
Давра суҳбати давомида соҳа мутассадиларнинг ҳисоботлари тингланди.
Амалий мулоқотларга бой бўлган тадбирда экологик муҳитни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш каби масалалар, бу борадаги муаммолар ҳамда мазкур соҳа фаолиятини янада ривожлантириш истиқболлари мутахассислар иштирокида атрофлича муҳокама этилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.
Давра суҳбати якунида билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан ўз вақтида қабул қилинган қарорларнинг жойларда ижросини таъминлаш, соҳани янада ривожлантиришда ёшлар ва кенг жамоатчиликнинг фаоллигини оширишда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари қатъий, таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиш борасида алоҳида чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
-
Инвестициялар – иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйвери
04.05.2024, 16:50
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айланади
04.05.2024, 11:50
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
Фикрингизни қолдиринг