Сенатор стипендияси ўқувчилар учун рағбатдир

24.05.2022, 15:26

Сенатор стипендияси ўқувчилар учун рағбатдир

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси дастури ҳамда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Айни шу мақсадда O’zLiDeP фаоли, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Наманган шаҳридаги “АNAMED” тиббиёт диагностика маркази раҳбари Носирбек Абдуллахонов ўтган йили юртимиздаги таълим муассасаларида биринчилардан бўлиб “Сенатор стипендияси”ни таъсис этган эди.
Сенаторнинг ташаббуси билан ўтган фурсат мобайнида Наманган шаҳрида жойлашган 2 та ўқув даргоҳи - академик Махмуд Салохиддинов номидаги 4-сонли математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ва 46-сонли умумтаълим мактабида таълим олаётган билимли, иқтидорли, зукко ўқувчиларга ҳар ой 250 минг сўмдан стипендия тақдим этиб келинмоқда. Шунингдек, мазкур илм масканларининг бошланғич синф ўқувчилари китоб, ўқув қуроллари каби эсдалик совғалари билан рағбатлантирилаяпти.

Яқинда ушбу 2 та мактабнинг аъло баҳоларга ўқиётган 14 ўқувчиси “Сенатор стипендияси”га муносиб кўрилди.

- Стипендияга лойиқ топилганимдан жудаям хурсандман, бундай эътибор ва ғамхўрлик бизга куч-қувват, ғайрат-шижоат бағишлади, - дейди 46-мактаб ўқувчиси Ойдина Адҳамжонова. – Бундан руҳланган ҳолда янада фаол бўлишга, фанларни яхши ўзлаштириб, ўқув йилини аъло баҳоларга тугатишга, келажакда Ватанимиз равнақи учун ҳисса қўшадиган баркамол инсон бўлиш учун астойдил интиламиз.

  • Кўрилди
    542
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+