Партия фаоллари Бувайда туманида қурилган мебелсозлик мажмуаси фаолияти билан танишди
27.05.2022, 10:57
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзолари, партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари ҳудудларда бўлиб, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар, хусусан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг жойлардаги ижроси ҳолатини ўрганишмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хаджаева, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарат раҳбари Жамолиддин Мелибоев ва партия фаоллари Бувайда туманида қурилган мебелсозлик мажмуаси фаолияти билан танишдилар.
Бувайдада кўпчилик уста дурадгор. Оилалар ўз уйида эшик-ромлар тайёрлаб сотади. Уларнинг маҳсулотлари Фарғона водийсидан ташқари Тошкент шаҳри, узоқ вилоятларгача етказиб берилади. Бувайдалик ҳунармандларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида маҳаллада мебелсозликка ихтисослашган мажмуа барпо этилган айни муддао бўлди. Дурадгорлар учун бир қаватли биноларда ишлаб чиқариш устахоналари, икки қаватли биноларда савдо, кўргазма ва маиший хизмат хоналари жойлашган.
Депутатлар ҳунармандлар билан суҳбатда сифатли ва ҳаридоргир маҳсулот ишлаб чиқариш, Бувайда брендини яратиш ва дунёга ёйиш бўйича ўртоқлашдилар.
Шунингдек, Бувайда туманидаги ҳорижий тилларга иқтисослашган мактаб ўқитувчиларидан 25 нафарига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшлар парламенти аъзолари учун республика семинари ташкил қилинди
25.05.2024, 12:15
-
Таълим даргоҳида истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказилди
24.05.2024, 15:45
-
“Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллаларда саралаш босқичи давом этмоқда
24.05.2024, 12:32
-
Навоийлик ишбилармон хотин-қизлар ғолиблик учун жиддий баҳслашдилар
24.05.2024, 11:46
-
Партиямиз фаоли 15 нафар ишсиз ёшларни ишли қилди
24.05.2024, 11:44
Фикрингизни қолдиринг